المختصر (الأوزبكية)

سورة المؤمنون · 23:45

ثُمَّ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ وَأَخَاهُ هَارُونَ بِآيَاتِنَا وَسُلْطَانٍ مُبِينٍ

45. Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан пайғамбар қилиб юбордик.

تفسیر

Кейин Мусо ва унинг биродари Ҳорунни тўққиз мўъжиза (асо, қўл, чигиртка, бит, бақа, қон, тўфон, қаҳатчилик ва меваларнинг етишмаслиги) ҳамда очиқ ҳужжат билан юбордик.