المختصر (الأوزبكية)
سورة الرعد · 13:19۞ أَفَمَنْ يَعْلَمُ أَنَّمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ الْحَقُّ كَمَنْ هُوَ أَعْمَىٰ ۚ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ
19. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ахир сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган — иймон келтирадиган киши (кўнгил кўзи) кўр кимсага ўхшайдими? Ақл эгаларигина эслатма олурлар.
تفسیر
Эй Пайғамбар, сизга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ нозил қилинганини биладиган одам Аллоҳга итоат этадиган мўминдир. Кўр эса Аллоҳга итоат этмайдиган кофирдир. Бу гаплардан ақли бор одамларгина ибрат ола биладилар.