المختصر (الأوزبكية)

سورة هود · 11:87

قَالُوا يَا شُعَيْبُ أَصَلَاتُكَ تَأْمُرُكَ أَنْ نَتْرُكَ مَا يَعْبُدُ آبَاؤُنَا أَوْ أَنْ نَفْعَلَ فِي أَمْوَالِنَا مَا نَشَاءُ ۖ إِنَّكَ لَأَنْتَ الْحَلِيمُ الرَّشِيدُ

87. Улар (масхара қилиб) дедилар: «Эй Шуъайб, бизлар ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларни тарк қилишимиз кераклигини ёки ўз мол-мулкимизни ўзимиз хоҳлагандек тасарруф қилмаслигимиз кераклигини сенга ўқиётган намозинг буюрмоқдами? Ҳақиқатан, сен жуда кўнгилчан, ҳалим ва рашид (Тўғри Йўлни топиб олган) кишисан-да!»

تفسیر

Шуайбнинг қавми уни масхара қилиб дедилар: «Эй Шуайб, ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутлардан воз кечишимизни ёки ўз мол-мулкимизни ўзимиз истагандек тасарруф қилмаслигимизни, уни истаганимизча кўпайтирмаслигимизни сенга намозинг буюряптими? Бирам кўнгилчан, рашидсанки! Олдинлари туппа-тузук ақлли одам эдинг-ку. Сени нима жин урди?»
المختصر (الأوزبكية) - سورة هود 11:87 · Tlawati