المختصر (الأوزبكية)
سورة هود · 11:42وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ وَنَادَىٰ نُوحٌ ابْنَهُ وَكَانَ فِي مَعْزِلٍ يَا بُنَيَّ ارْكَبْ مَعَنَا وَلَا تَكُنْ مَعَ الْكَافِرِينَ
42. Кема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, у кофирлар билан бирга қолмагин!»
تفسیر
Кема одамлар ва бошқаларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ алайҳиссалом бир четда турган кофир ўғлига оталарча жонкуярлик билан: "Эй ўғилгинам, биз билан бирга кемага миниб, ғарқ бўлишдан нажот топиб қолгин, кофирларга қўшилиб, чўкиб ўлмагин", деди.