المختصر (الأوزبكية)

سورة يونس · 10:22

هُوَ الَّذِي يُسَيِّرُكُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا كُنْتُمْ فِي الْفُلْكِ وَجَرَيْنَ بِهِمْ بِرِيحٍ طَيِّبَةٍ وَفَرِحُوا بِهَا جَاءَتْهَا رِيحٌ عَاصِفٌ وَجَاءَهُمُ الْمَوْجُ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ أُحِيطَ بِهِمْ ۙ دَعَوُا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ لَئِنْ أَنْجَيْتَنَا مِنْ هَٰذِهِ لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ

22. У (Аллоҳ) шундай Зотки, сизларни қуруқлик ва денгизда юргизур. То сизлар кемаларда бўлган вақтларингизда ва у (кемалар) хуш ел билан уларни (яъни, сизларни) олиб кетаётганида ва улар бу билан шод-хуррам бўлганларида, бир қаттиқ шамол келур ҳамда уларнинг устига ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини билганларида: «Қасамки, агар мана шу (бало)дан бизга нажот берсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз», деб чин ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар.

تفسیر

Эй одамлар, Аллоҳ шундай Зотки, сизларни қуруқликда пиёда ва уловда юргизса, денгизда кемада юргизур. То сизлар кемада бўлиб, у майин шамол билан уларни (сизларни) олиб кетаётганида ва йўловчилар бундан хурсанд бўлганларида, баногоҳ, бир қаттиқ ва ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини англаганларида ширк аралаштирмасдан, чин ихлос билан Аллоҳга шундай илтижо қилурлар: «Агар мана шу машаққатдан, ҳалокатдан бизга нажот берсанг, албатта, биз берган неъматларингга шукр қилгувчилардан бўлурмиз».
المختصر (الأوزبكية) - سورة يونس 10:22 · Tlawati