Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ar-Rum · 30:53

وَمَا أَنْتَ بِهَادِ الْعُمْيِ عَنْ ضَلَالَتِهِمْ ۖ إِنْ تُسْمِعُ إِلَّا مَنْ يُؤْمِنُ بِآيَاتِنَا فَهُمْ مُسْلِمُونَ

53. Яна сиз «кўр»ларни ўз залолатларидан (қайтариб) ҳидоят қилгувчи эмассиз. Сиз фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина (ўз сўзларингизни) уқтира олурсиз. Ана ўшалар мусулмонлардир.

ތަފްސީރު

Тўғри йўлдан тойиб кетганларга тавфиқ бериш сизнинг қўлингиздан келмайди. Сиз фақат оятларимизга ишонадиган зотларгагина гап уқтира оласиз. Чунки фақат ўшаларгина айтган гапингиздан фойда олиб, буйруқларимизга итоат этади.