Al-Mukhtasar (Uzbek)
As-Saff · 61:2يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ
2. Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?!
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган зотлар, нима учун қилмаган ишингизни қилдим, дейсизлар?! Масалан, кимдир, қиличим билан чопиб ташладим, дейди. Аслида эса чопмаган бўлади.