Al-Mukhtasar (Uzbek)
Ghafir · 40:81وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ فَأَيَّ آيَاتِ اللَّهِ تُنْكِرُونَ
81. (Аллоҳ) сизларга Ўз оят-аломатларини кўрсатур. Бас, сизлар Аллоҳнинг қайси оятларини инкор қилурсизлар?!
Tafsir
Аллоҳ сизларга Ўзининг қудрати ва бирлигига далолат қиладиган оятларини намойиш қилади. Бас, бу белгилар Аллоҳ тарафидан экани аниқ бўлганидан кейин улардан қайси бирини инкор қила оласизлар?!