Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ar-Rum · 30:45

لِيَجْزِيَ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْ فَضْلِهِ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ

45. Зеро, (Аллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ўз фазлу-карамидан мукофотлар. Дарҳақиқат, У зот кофирларни суймас.

Tafsir

Аллоҳ Ўзига иймон келтириб, Парвардигорининг ризоси учун яхши амаллар қилганларни Ўз фазлу марҳамати ила мукофотлайди. Кофирларни эса севмайди, уларни қиёмат куни жазолаб, азобга гирифтор қилади.