Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-'Ankabut · 29:46

۞ وَلَا تُجَادِلُوا أَهْلَ الْكِتَابِ إِلَّا بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِلَّا الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ ۖ وَقُولُوا آمَنَّا بِالَّذِي أُنْزِلَ إِلَيْنَا وَأُنْزِلَ إِلَيْكُمْ وَإِلَٰهُنَا وَإِلَٰهُكُمْ وَاحِدٌ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ

46. (Эй мўминлар), сизлар аҳли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар билангина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир). Ва айтинглар: «Бизлар ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам сизларга нозил қилинган (Таврот ва Инжил)га ҳам иймон келтирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам Бир (илоҳ)дир ва бизлар Унгагина бўйинсунгувчимиз».

Tafsir

Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийлар билан энг гўзал тарзда, бошқаларга ўрнак бўладиган услубда чиройли насиҳатлар ва ёрқин далиллар келтириб мунозара қилинглар. Улардан саркашлик қилиб, ўзини катта олганлари, сизларга қарши уруш эълон қилганлари ва шу билан золимга айланганлари бундан мустасно. Ундайлари билан то мусулмон бўлгунларича ёки ўзини паст олган ҳолида жизя бермагунларича жанг қилинглар. Яҳудий ва насронийларга шундай денглар: "Ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжилга ҳам иймон келтирдик. Бизнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам илоҳликда ҳам, парвардигорликда ҳам, баркамолликда ҳам тенгсиз бўлган бир илоҳдир ва биз ёлғиз Унгагина бўйсунгувчилармиз".