Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-Mu'minun · 23:32

فَأَرْسَلْنَا فِيهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُ ۖ أَفَلَا تَتَّقُونَ

32. Бас, уларга ўзларидан бўлган бир пайғамбарни (яъни, Ҳудни) юбордик. (У айтди): «Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми?!»

Tafsir

Уларга Аллоҳга даъват этадиган бир пайғамбарни юбордик. Пайғамбар деди: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?"