Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-A'raf · 7:82وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِ إِلَّا أَنْ قَالُوا أَخْرِجُوهُمْ مِنْ قَرْيَتِكُمْ ۖ إِنَّهُمْ أُنَاسٌ يَتَطَهَّرُونَ
82. Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (яъни, Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан».
Tafsír
Бузуқлик ва разолат гирдобига ғарқ бўлган қавм ҳақдан юз ўгириб: "Лут ва унинг оиласини юртингиздан қувиб юборинг, улар биз қилаётган ишлардан жирканяптилар, энди улар бизнинг орамизда қолишга нолойиқдирлар", дедилар.