Al-Mukhtasar (Uzbek)
As-Saff · 61:10يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰ تِجَارَةٍ تُنْجِيكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ
10. Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир «тижорат»ни кўрсатайми?
Tafsír
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган зотлар, сизларни аламли азобдан қутқарадиган ўта фойдали бир тижоратга йўллаб қўяйми?