Al-Mukhtasar (Uzbek)
Muhammad · 47:34
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ ثُمَّ مَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَهُمْ
34. Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган, сўнгра кофир ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмас!
Аллоҳга куфр келтирган, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам Аллоҳнинг динидан тўсган, кейин тавба қилмасдан, кофир ҳолида ўлиб кетган кимсаларнинг гуноҳларини Аллоҳ асло кечирмайди. Уларни албатта жазолаб, дўзахга киритади ва у ерда абадий қоладилар.