Al-Mukhtasar (Uzbek)
Muhammad · 47:31
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّىٰ نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ
31. Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу-жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча, ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз.
Эй мўминлар, сизларни жиҳод, душманга қарши уруш қилиш билан синаймиз. Токи, орангиздаги Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиганларни ҳам, душманга қарши кураш йўлида сабр қиладиганларни ҳам билиб оламиз. Шу билан бирга сизларни текшириб, ким ростгўй, ким ёлғончи, ажратиб оламиз.