Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ya-Sin · 36:77

أَوَلَمْ يَرَ الْإِنْسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِنْ نُطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُبِينٌ

77. Инсон Биз уни нутфадан — бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у (Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?!

Tafsír

Ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қилаётган инсон Биз уни бир томчи сувдан яратганимиз ҳақида фикр юритмайдими? Шундан кейин бир неча босқичлардан ўтиб, туғилди, вояга етди. Ундан кейин эса тинимсиз талашиб-тортишадиган рақибга айланди. Шунинг ўзи қайта тирилиш ҳақ эканини кўрсатиб турмаяптими?