Al-Mukhtasar (Uzbek)
Ya-Sin · 36:51وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَإِذَا هُمْ مِنَ الْأَجْدَاثِ إِلَىٰ رَبِّهِمْ يَنْسِلُونَ
51. (Қиёмат соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари ҳузурига (ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар.
Tafsír
Қайта тирилиш учун Сур карнайига иккинчи бора дам урилди. Шу билан ҳамма қабрларидан ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофотини олиш учун шошиб чиқиб кела бошладилар.