Al-Mukhtasar (Uzbek)

Saba · 34:8

أَفْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا أَمْ بِهِ جِنَّةٌ ۗ بَلِ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ فِي الْعَذَابِ وَالضَّلَالِ الْبَعِيدِ

8. У Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиб олдими ёки жинни бўлиб қолдими?», дедилар. Йўқ, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ёлғон тўқиб олгани ҳам, жинни бўлиб қолгани ҳам йўқ, балки) Охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг ўзлари азобда ва (Ҳақ йўлдан йироқ) залолатдадирлар.
Дедилар: "Бу одам Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, ўзича ўлгандан кейин яна қайта тирилиш бор, деб даъво қилдими ёки у оғзига келганини деяверадиган жинними?" Асло! Асло улар ўйлагандек эмас. Ҳақиқат шуки, иймон келтирмайдиганлар охиратда азобга дучор бўладилар. Бу дунёда эса ҳақдан узоқ адашиб юрадилар.

34:8 · Al-Mukhtasar (Uzbek)