Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ali 'Imran · 3:107

وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللَّهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

107. Юзлари оқ бўлган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати)да бўлиб, ўша жойда абадий қолажаклар.

Tafsír

Юзлари хурсандликдан ёришганларнинг мақоми эса наим жаннатларидир. У ерда абадий қоладилар. Ҳеч қачон камаймайдиган, тугамайдиган неъмат ичида бўладилар.