Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-'Ankabut · 29:19أَوَلَمْ يَرَوْا كَيْفَ يُبْدِئُ اللَّهُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ
19. Ахир улар даставвал Аллоҳ қандай қилиб (йўқдан) яратишини кўрмадиларми?! Сўнгра (Қиёмат Кунида эса) У ўша (аввал йўқдан бор қилган нарсаси)ни қайтарур. Албатта бу Аллоҳга осондир.
Tafsír
Анави ҳақни ёлғонга чиқараётганлар Аллоҳ дастлаб қандай йўқдан бор қилганини ва кейин яна уни қайта яратишини кўрмадиларми? Бу иш Аллоҳга осондир. У ҳар ишга Қодирдир. Унинг қўлидан келмайдиган иш йўқдир.