Al-Mukhtasar (Uzbek)

Ibrahim · 14:28

۞ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ بَدَّلُوا نِعْمَتَ اللَّهِ كُفْرًا وَأَحَلُّوا قَوْمَهُمْ دَارَ الْبَوَارِ

28. (Эй инсон), Аллоҳнинг неъматини (яъни, иймонни) куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини (яъни, ўзининг ортидан эргашганларни) ҳалокат чоҳига қулатган кимсаларни кўрмадингми?!
Қурайш ичидаги Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтириб, Аллоҳнинг уларга ато этган Ҳарамдаги тинчлик-омонлик неъматини, Муҳаммад алайҳиссаломдек зотнинг пайғамбар бўлиб келиш неъматини куфрга алмаштириб юборган ва шу иши билан ўз тобеларини ҳалокат чоҳига қулатган кимсаларни кўриб турибсиз-ку.

14:28 · Al-Mukhtasar (Uzbek)