Al-Mukhtasar (Uzbek)

Yunus · 10:28

وَيَوْمَ نَحْشُرُهُمْ جَمِيعًا ثُمَّ نَقُولُ لِلَّذِينَ أَشْرَكُوا مَكَانَكُمْ أَنْتُمْ وَشُرَكَاؤُكُمْ ۚ فَزَيَّلْنَا بَيْنَهُمْ ۖ وَقَالَ شُرَكَاؤُهُمْ مَا كُنْتُمْ إِيَّانَا تَعْبُدُونَ

28. У кунда (Қиёматда) Биз уларнинг (яъни, инсонларнинг) ҳаммаларини тўплаймиз, сўнгра мушрик бўлган кимсаларга: «Сизлар ҳам, Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиз ҳам ўз жойингиздан жилмангиз», деб уларнинг ўрталарини ажратурмиз (яъни, мушриклар дунёда доим бирга бўлиб, сиғиниб юрган бутларидан ажралиб қолурлар) ва бутлари (уларга): «Сизлар бизга ибодат қилганингиз йўқ (яъни, биз, бутлар жонсиз нарсалар бўлганимиз учун бизга сиғинганларингизни билганимиз йўқ).

Tafsír

Эй Пайғамбар, Қиёмат кунини эсланг. У кунда ҳамма одамларни тўплаймиз. Кейин бу дунёда Аллоҳга ширк келтирганларга: «Эй мушриклар, сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилган маъбудларингиз ҳам жойингиздан қимирламангиз», дермиз-да, ораларини ажратармиз. Шунда сохта маъбудлар ўзларини оқлаб: «Бизга ибодат этмаган эдингиз.